Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЕЧЛ баҳсида футболчилар ўртасида муштлашув келиб чиқди

ЕЧЛ баҳсида футболчилар ўртасида муштлашув келиб чиқди

Фото: «Reuters»

Европа чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган «Шахтёр» (Украина) ва «Антверпен» (Белгия) ўртасидаги баҳс Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бўлиб ўтди. Ўйин украин клубининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Учрашув якунлангач, футболчилар ўртасида низо келиб чиққан. Можарога ҳар икки жамоанинг асосий таркиб вакилларидан ташқари захира вакилларигача аралашган.

Видеодан скриншот

Учрашувнинг бош ҳаками Бартош Франковски икки футболчини муштлашувнинг сабабчиси деб топиб жазолади: «Антверпен» ярим ҳимоячиси Арбнор Муя қизил , «Шахтёр» дарвозабони Дмитрий Ризник эса сариқ карточка билан «сийланган».

Можаро Арбнор Муянинг «Шахтёр» футболчисини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

«Уларни ҳам тушунаман, гуруҳ баҳсларида бирорта ҳам очко ололмай плей-оффга чиқиш имконини қўлдан чиқаришди. Улар аламидан провокация уюштириб, кайфиятимизни бузмоқчи бўлишди», деган украиналик ҳимояси Валерий Бондар.

Маълумот учун, «H» гуруҳи 12 очко жамғарган «Барселона» нимчоракфинал масаласини ҳал қилган. «Порту» ҳамда «Шахтёр» ҳисобида тўққиз очкодан бор, тўплар нисбатига кўра португаллар иккинчи, украинлар эса учинчи ўриндан жой олишган. Беш турда бирорта ҳам очко тўплай олмаган «Антверпен» сўнгги ўринда бормоқда.

Сўнгги турда «Шахтёр» сафарда «Порту» билан ўйнаса, белгияликлар «Барселона»ни қабул қилишади. Учрашувлар 13 декабрга белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг