Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бу йил «Олимпия куни» қандай нишонланади?

Бу йил «Олимпия куни» қандай нишонланади?

Ҳар йили 23 июн куни Халқаро Олимпия қўмитаси ташаббуси билан бутун дунёда «Олимпия куни» сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб улгурган.

Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам бу тадбир ўзгача шукуҳ остида ўтказиб келинади. Унда республикамиз аҳолисининг деярли барча қатлами қамраб олинади. Бу йилги тадбирлар бошқача форматда ташкил этилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда ушбу тадбирни ташкил этиш юзасидан онлайн йиғилиш ўтказди. Унда қўмита ва вазирлик раҳбарияти Олимпия кунини қай тартибда ўтказиш масаласини муҳокама қилишди.

Бу йилги «Олимпия куни» мураккаб шароитда ўтиши билан тарихда қоладиган бўлди. Шунга қарамасдан ҳар бир мамлакатда мазкур спорт байрамига ўзига хос тайёргарлик олиб борилмоқда. Уни Ўзбекистонда ҳам замон талабидан келиб чиққан ҳолда кўтаринки руҳда ўтказиш ҳар икки ташкилотнинг бош мақсади бўлиб турибди. Мазкур мақсад асосида ташкил қилинган йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов, шунингдек, МОҚ ҳамда вазирлик раҳбарияти ва ходимлари, ҳудудлардаги вакиллар иштирок этишди. Ушбу йиғилишда иштирокчилар пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда аҳоли орасида мана шундай спорт байрамини тарғиб қилиш борасида ўз таклифларини ўртага ташлашди.

Таъкидлаш жоиз, Халқаро олимпия қўмитаси ушбу байрам муносабати билан барча МОҚларга ўз тавсияларини жўнатган. Суҳбатда ушбу тавсия асосида хориж тажрибасини ўрганган ҳолда байрамга тайёргарлик кўриш ва ОАВда ёритиш мавзулари ҳам кўриб чиқилди. Йиғилиш давомида «Олимпия куни»ни ўтказиш борасида ҳар икки ташкилот ўртасида ишчи гуруҳ тузилиб, барчага ўз соҳасида қилинадиган ишлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Мазкур байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича режа якун кунлар ичида эълон қилинади.

«Олимпия куни» карантин талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг