Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» Хавини истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини ким эгаллаши маълум

«Барселона» Хавини истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини ким эгаллаши маълум

«Барселона» клуби бош мураббий Хави мавсум якунида истеъфога чиқарилишини расман эълон қилди.

«Барселона» клуби президенти Жоан Лапорта бугун ўтган йиғилишда Хави Эрнандесга жамоа бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди. Йиғилишда клуб вице-президенти  Рафа Юсте, спорт директори Деку ҳамда Хавининг ёрдамчилари Оскар Эрнандес ва Серхио Алегри иштирок этди, — дейилади хабарда.

Якшанба куни «Севиля»га қарши учрашув Хавининг жамоадаги сўнгги ўйини бўлади.

«Барселона» яқин кунларда янги бош мураббийи номини эълон қилади», — дейилади клуб хабарида. Маълумотларга кўра, немис мутахассисиси Ҳанс Флик асосий номзод бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг