Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бабаяннинг устидан 10 000дан ортиқ шикоят хати келган эди»

«Бабаяннинг устидан 10 000дан ортиқ шикоят хати келган эди»

Фото: «Чемпионат»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтаётгани ҳақида  хабар бергандик. Тадбирда «Xabar.uz» мухбири ҳам иштирок этмоқда.

Унда Ўзбекистон ПФЛ директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев болалар футболидаги муаммолар ҳақида гапирди. Шунингдек, яқинда шов-шувли тарзда «Локомотив» клубига маслаҳатчи сифатида ишга олинган Самвел Бабаян ҳақида саволга ҳам жавоб бериб ўтди.

— Самвел Бабаян футболдан четлатилган вақтда, унга кўплаб айблар қўйилган эди. Ўша айблар тасдиқландими? У футболга қандай қайтди?

— Бабаянни ким ишга олди? «Локомотив». Нима учун бу саволни «Локомотив»га бермагансиз? — деб жавоб қайтарди Диёр Имомхўжаев. — Бабаян борасида 10 мингдан ортиқ шикоят хати келган эди. У ерда жуда кўп айбловлар бор эди. Хусусан, футболчиларни хорижга сотиш борасида фирибгарликка йўл қўйгани ҳам айтилганди.

Шу боис, ЎФА мана шу шикоятларни кўриб чиқиши учун ҳам Бабаянни вақтинча четлатишга қарор қилган эди. Ўша вақтда қилинган битта хато, у бир умрга футболдан четлатилди, деган хабар кетиб қолди. Буни тан оламиз. Аммо Бабаян борасида иш кўриб чиқилгандан сўнг, унга қўйилган айбловлар тасдиқланмади.

Иш кўриб чиқилгандан сўнг орадан маълум вақт ўтиб, ундан четлатиш олиб ташланди. Бабаяннинг айби топилмади. Агар топилганда у билан бошқа «органлар» шуғулланган бўларди.

Агарда кимдир Бабаяннинг айби борасида аниқ фактни билса, ҳозир ҳам келиши мумкин. Унга қарши ҳозир ҳам иш очилаверади, — деди мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг