Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Владивосток шаҳрида Ўзбекистон консулхонаси очилди

Владивосток шаҳрида Ўзбекистон консулхонаси очилди

Фото:«Mfa.uz»

Бугун 1 март куни Владивосток шаҳрида Ўзбекистон бош консулхонаси очилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Очилиш маросимида Россиянинг Приморье ўлкаси вице-губернатори Константин Богданенко ҳам қатнашиб, Ўзбекистон томони билан савдо-иқтисодий ва туризм бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.

Консулхона ҳафтанинг уч куни: душанба, чоршанба, жума кунлари соат 10 дан 17 гача фаолият юритади.

Ўтган йили мартда Санкт-Петербургда, ноябрь ойида  Ростов-Дон шаҳрида ҳам Ўзбекистон консулхонаси очилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг