Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Москва вилоятидаги теракт муносабати билан Путинга таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Москва вилоятидаги теракт муносабати билан Путинга таъзия йўллади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг