Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистон етакчиси Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Туркманистон етакчиси Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат аввалида Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг