Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев император Акихитога мактуб йўллади

Шавкат Мирзиёев император Акихитога мактуб йўллади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Япония императори Акихитога мактуб йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида император Акихитонинг «Хэйсей» деб ном олган ҳукмронлик даври бутун дунёда улкан муваффақиятлар – Япония мустаҳкам тинчлик ва ҳар томонлама тараққиётга эришган, иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар қаторига кирган, глобал жараёнлардаги нуфузи ва роли салмоқли даражада юксалган давр бўлганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Япония императорига Ўзбекистон билан Япония ўртасида дўстлик, ҳурмат ва ишонч асосида ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратган шахсий эътибори ва кўмаги учун самимий миннатдорлик билдирди.

Бугун 30 апрель куни император ўз хоҳиши билан тахтдан воз кечиб, уни ўғли валиаҳд шаҳзода Нарухитога бермоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг