Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Германия президентини табриклади

Шавкат Мирзиёев Германия президентини табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга унинг ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати билан самимий табриклар ва энг эзгу тилаклар изҳор этилган мактуб йўллади.

«Сизнинг ушбу юксак лавозимдаги фаолиятингиз Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги анъанавий дўстона ва кўп қиррали муносабатларни мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонаман», — дейилади, жумладан, давлатимиз раҳбарининг мактубида.

Эслатиб ўтамиз, Штайнмайер Германия Федерал йиғини сайловида 1045 овоз тўплаб, иккинчи муддатга мамлакат президенти бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг