Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд туманига янги ҳоким тайинланди

Самарқанд туманига янги ҳоким тайинланди

Носир Мавлонов

Носир Мавлонов Самарқанд тумани ҳокими этиб тасдиқланган. Бугун, 30 июль куни ўтган халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу масала кўрилган.

Сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутлари Самарқанд тумани кенгашининг депутатлари қатнашишган.

Мавлонов шу кунга қадар Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида туман ҳокими Шуҳрат Жамолов, шунингдек, қолган уч сектор бошлиқлари ҳам ишдан олинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг