Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Фото: «Казинформ»

Ўзбекистон ва Қозоғистон яқин қўшнилар, вақт синовидан ўтган ҳамкорлардир. Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар юқори ишонч ва ўзаро ҳурмат асосида ривожланиб бормоқда. Турли даражадаги алоқаларнинг фаоллашуви мамлакатларимизнинг кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтиришдан манфаатдор эканини англатади.

Бугун Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Нурлан Нигматулин бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан маълумот бериб ўтилди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери кутиб олди.

Ташриф давомида Қозоғистон Республикаси Парламенти делегацияси Олий Мажлис палаталари раҳбарлари билан учрашиши, Самарқанддаги тарихий ва меъморий обидаларимиз, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари ҳамда «Тўлабий» (Қалдирғочбий) мақбарасини зиёрат қилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг