Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қосим-Жўмарт Тўқаев Тошкентда расмий кутиб олинди (фото)

Қосим-Жўмарт Тўқаев Тошкентда расмий кутиб олинди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати.

Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.

Фото: Президент матбуот хизмати.

Фахрий қоровул бўлинмаси бошлиғи рапорт бергач, давлат раҳбарлари қоровул сафи олдидан ўтиб, ўзбек ҳарбий хизматчиларини қутладилар ва Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига эҳтиром кўрсатдилар. 

Сўнг Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг