Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: «Namnews.uz»

2016 йилдан бери Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Тоҳиржон Йўлдошбоевич Рапиқов Наманган вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида «Namnews.uz» ахборот-таҳлилий портали вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига асосланиб хабар берди.

Тоҳиржон Рапиқов 1974 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. 1996 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1996 йили Чуст тумани агрохизмат уюшмаси мутахассислигидан бошлаган. Турли йилларда Чуст тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Чуст тумани статистика ва ҳисоблаш ишлари маркази бош мутахассиси, шу марказ бошлиғи, Чуст тумани статистика бўлими бошлиғи, Чуст тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ҳокими вазифаларида фаолият юритган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг