Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимур Раҳмонов бугун Латвия пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Янги тайинланган элчи 2021-2024 йилларда мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги бош консул лавозимида ишлаган. Унинг консуллик округига Россиянинг Сибир федерал округи кирган.

46 ёшли дипломат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

Тимур Раҳмонов ТИВ тизимидаги фаолиятини 1999 йилда бошлаган. Ўтган йиллар давомида у вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Польша, Италия ва Испаниядаги элчихоналарида турли лавозимларда ишлади. 2017–2018 йилларда эса Ташқи ишлар вазирлигининг Урганч шаҳри ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Рус, инглиз, поляк, испан тилларини мукаммал билади.

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда мамлакатимизнинг Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида ишлаган Қадамбой Султонов ўрнига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг