Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳар куни эрталабдан «Афғонистонда нима гап?» деб сўрайман — Мирзиёев

Ҳар куни эрталабдан «Афғонистонда нима гап?» деб сўрайман — Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида Афғонистондаги вазиятга тўхталиб ўтди.

«Ҳар куни эрталабдан «Афғонистонда нима гап?» деб сўрайман. Менга 30-40 минут маълумот беришади. Балхда нима гап, нима қилишмоқда, ҳаммасидан хабардор бўлиб турибман.

Биз қўшнимиз ва улар билан мунтазам равишда мулоқот қилиб турибмиз. Электроэнергия бермоқдамиз, чегарани очиб қўйдик. Афғонистонга кўплаб маҳсулотлар бизнинг ҳудудимиз орқали ўтади.

Қўшни танланмайди, уни Худо беради. Бизнинг вазифамиз — қўшнилар билан аҳил-иноқ бўлиш ва ҳамкорлик қилиш. Қанча оғир бўлмасин, Ўзбекистонда битта ҳам ўқ отилмаслиги керак», — деди Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг