Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳозирги Россия ва 1945 йилдан олдинги Германияни солиштирди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳозирги Россия ва 1945 йилдан олдинги Германияни солиштирди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан берган баёнотида ҳозирги Россия ва 1945 йилгача бўлган даврдаги Германияни солиштирган.

«Бугун биз Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия ва бошқа иттифоқчи давлатлар билан биргаликда Совет қўшинларининг 34 миллион аъзоси сафида хизмат қилган 530 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қўшган ҳисса ва қурбонларни хотирлаймиз ҳамда шарафлаймиз. Биз уларга, уларнинг оилалари ва авлодларига чуқур ҳурмат бажо келтирамиз.

9 май тинчлик ва озодлик ғалабаси сифатида нишонланаётган бир паллада, афсуски, бугунги кунда ҳам 1945 йилдан аввал бўлгани каби даҳшатли хатти-ҳаракат турини кўрмоқдамиз: яъни ҳозир бир давлат ўз қўшнисини бўйсундириб, унинг ҳудудини куч билан босиб олишга уринмоқда. Дунёмиз бундай қоронғу ва хатарли ўтмишга қайтишига сира йўл қўя олмаймиз. Шу боис биз бундай босқинчилик ҳаракатларини қоралаймиз ҳамда ўз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга интилаётган барча халқларнинг жасоратини эътироф этамиз.

Бугун зулмга қарши курашда Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги муштарак тарихни ёдга оламиз. Ғурурли мустақил Ўзбекистон халқига эса куч-қувват, соғлик, тинчлик ва фаровонлик тилаймиз», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасидаги вазият ҳамон хавфлилигича қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг