Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов Чехия президенти билан учрашди

Абдулла Арипов Чехия президенти билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат президенти Пётр Павел билан ҳам учрашув ўтказилди.

Қайд этилишича, қабулда дастлаб, Чехия президенти Пётр Павел Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда олиб бораётган ислоҳотлари ва очиқ ташқи сиёсатларини олқишлаб, давлатимиз раҳбарига самимий саломини етказиб қўйишни сўраган.

Ўз навбатида, Бош вазир Абдулла Арипов Чехия президентига Шавкат Мирзиёевнинг ҳам саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Учрашувда қайд этилганидек, бугун Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташқи сиёсат олиб бормоқда. Пировардида, хорижий давлатлар, айниқса, Европа Иттифоқи билан тенг ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожланмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон-Чехия ўртасида барча йўналишларда ҳамкорлик кенгаяётгани, вазирлар даражасидаги алоқалар ҳам фаоллашиб бораётгани бунга мисол.

Учрашувда савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, туризм, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар, туризм, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

* * *

Умуман олганда, Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг «Шкода», «Омнипол», «Кристал Богемия», «Примако» ва бошқа  етакчи фирма ва компаниялари вакиллари билан тегишли йўналишлар бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилди. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш мақсадида бир қатор корхоналарга ташриф буюрилди.

Чехияга ташриф якунлари бўйича умумий қиймати 800 миллион евродан зиёд инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг