Мобильное приложение Xabar.uz для Android устройств. Скачать ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Скачать ×

Сайловчиларга энг керакли маълумотлар

Сайловчиларга энг керакли маълумотлар

Эртага бўлиб ўтадиган Олий Mажлис ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлиги учун сайловларда сайловчилар учун энг керакли маълумотларни тўплашга ҳаракат қилдим:

  • овоз бериш эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 га қадар давом этади;
  • ўзингиз билан паспорт ёки янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни унутманг;
  • агар ҳалигача қайси сайлов участкасида овоз беришингизни билмасангиз, унда http://elections.uz/uz/site/polling-station манзилига кириб, туғилган сана ва паспорт рақамини киритган ҳолда эртага овоз берадиган участкангизни аниқлашингиз мумкин;
  • сайлов бюллетенини яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида ёлғиз ўзингиз тўлдирасиз;
  • овоз бериш учун ўзингиз ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «➕» ёки «✔️» ёхуд «✖️» белгисини қўйишингиз керак;
  • тўлдирган сайлов бюллетенингизни сайлов қутисига ташлайсиз. Ўзингиз билан эсдалик учун олиб кетиб қолманг;
  • мабодо бюллетенни бузиб қўйсангиз, унда янгисига алмаштириб беришни илтимос қилишингиз мумкин;
  • исталган номзодингизга овоз беришингиз ёки ҳеч кимга овоз бермаслигингиз мумкин (фақат имкони бўлса, бюллетенни бўш қолдирманг);
  • сайловга бориш ҳам мажбурият эмас, ҳуқуқ. Aммо аввал кўп бора таъкидлаганимиздек, албатта сайловга бориш ҳамда номзодлар орасида энг муносиби ёки нисбатан яхшироғига овоз беришингиз тавсия этилади.
Комментарии 0

Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии

Вход

Заходите через социальные сети