Новости в нашем Телеграм канале Подписаться ×

Март ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Март ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Яқинлашиб келаётган март ойида календар бўйича дам олинадиган 2 та байрам кунлари бор. Бири – Халқаро хотин-қизлар куни, иккинчиси – Наврўз байрами.

Жорий йилда 8 март куни ходимлар учун ҳеч қандай афзаллик бермади, сабаби у якшанба кунига тўғри келди. Дунёнинг аксарият давлатларида агар байрам куни якшанба (дам олиш) кунига тўғри келиб қолса, унда кейинги кун, яъни душанба — дам олиш куни деб эълон қилинади. Аммо ҳозирча бизда бундай тартиб йўқ.

Наврўз байрамига келсак, ушбу байрам ҳам шанба кунга тўғри келган. Яъни шундоқ ҳам ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимларга шанба дам олиш куни бўлар эди. Аммо Президент Фармонига биноан, 23 март — душанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни бўлади.

Шундай қилиб Наврўз байрами арафасида ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олишади:

21 март – шанба (Наврўз байрами);

22 март – якшанба (дам олиш куни);

23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни).

Қуйидаги суратда март ойидаги иш ва дам олиш кунлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Комментарии 0

Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии

Вход

Заходите через социальные сети