Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳрат Маҳмудов

Ҳеч қачон ўқиб-ўрганиш учун кеч бўлди деманг!

IT-маслаҳат. «Windows»даги «вазифалар диспетчери» қандай ўчирилади?

IT-маслаҳат. «Windows»даги «вазифалар диспетчери» қандай ўчирилади?

Фото: «geek-nose.com»

Вазифалар диспетчери (диспетчер задач) компьютердаги жараёнларни бошқариш имконини беради. Бу қурилма эгаси учун қулай, лекин диспетчернинг имкониятлари ортида яширин хавф бўлиши мумкин. Агар бирор бегона кимса компьютерга кира олса, у компьютернинг ҳимоясини ўчириши ёки зараркунанда дастурни ўрнатиб қўйиши мумкин.

Баъзи инсонлар вазифалар диспетчерини ишга туширишни чеклаб қўяди ва фақатгина истисноли ҳолатларда, шунда ҳам фақатгина ўзлари учун рухсатни белгилайди.

Вазифалар диспетчери қандай ўчирилади? «IT-specialist» канали шу ҳақда маълумот беради.

Бунинг учун қуйидаги 4 қадам амалга оширилади:

1) Пуск → Выполнить → gpedit.msc буйруғи киритилади;

2) «Конфигурация пользователя» бўлимида «Административные шаблоны» қуйи бўлими танланади;

3) Кейин эса «Система» бандида «Варианты действий после нажатия (Возможности) Ctrl+Alt+Del» қуйи банди танланади;

4) «Удалить диспетчер задач» параметри учун «Включена» қиймати белгиланади.

Вазифалар диспетчерини қайта ёқиш

Худди шу қадамларни бажариш, лекин «Не задана» қийматини белгилаш лозим. Агар администратор қайд ёзуви (учетная запись)га пароль ўрнатилган бўлса, бегона кимса созламаларни ўзгартира олмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг