Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Электр чойнак ва Wi-Fi»: Хавотир ўринлими?

«Электр чойнак ва Wi-Fi»: Хавотир ўринлими?

Фото: «Ferra»

Wi-Fi-роутерлар инсон саломатлиги учун хавфли деб ҳисобловчилар истаганча топилади. Чиндан ҳам зарарлими, у ҳолда роутерни қаерга ўрнатган маъқул? «Синергия» университетининг ахборот технологиялари институти директори Станислав Косарев бу масалага ойдинлик киритди.

«Ҳақиқатан ҳам, бошқа электр жиҳозлар каби, Wi-Fi-роутер ҳам ўзидан электромагнит нурларни таратади. Бироқ бунинг салбийлигини исботловчи биронта далил йўқ. Нурланиш оддий электр чойнакдан ҳам чиқади, бироқ биз ундан хавфсирамаймиз-ку», — таъкидлади мутахассис.

Бевосита Wi-Fi-тўлқинларнинг зарарини ўрганиш учун олимлар жуда кўп тадқиқотлар ўтказишган. Бироқ ҳали уларнинг биронтаси зарарни топганини расман маълум қилган эмас. Бироқ шунда ҳам, роутер касал қилишидан қўрқувчилар бўлса, уни ётоқхонадан узоқроққа жойлаштиришни маслаҳат берамиз. Кечаси эса токдан узиб қўйиб, роутердан «қутулишингиз» мумкин, дейди Косарев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг