Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биз ҳар куни ишлатадиган буюмларнинг ҳам яроқлилик муддати бор

Биз ҳар куни ишлатадиган буюмларнинг ҳам яроқлилик муддати бор

Фото: «Depositphotos»

Озиқ-овқат маҳсулотини харид қилаётганда уларнинг яроқлилик муддатига эътибор берамиз. Чунки, мисол учун, эскирган сут ёки гўштни истеъмол қилиш хавфли эканини яхши биламиз. Лекин маиший буюмларни сотиб олаётганда уларнинг хизмат қилиш муддатига эътибор қаратмаймиз. Устига-устак, уларнинг кўпчилигини умрбод ишлатиб бўлмайди. Уларни вақтида алмаштириб турмасангиз, соғлигингизга зарар етказиши турган гап.

Сочиқ

Хизмат муддати: 1 — 3 йил

Вақт-соати етгач сочиқ намликни сингдириш қобилиятини тўлиқ йўқотади ва зарарли бактериялар кўпаядиган маконга айланади. Сочиқ кам ювилганда, айниқса, «тез ишдан чиқади». Шунинг учун ҳаммом аксессуарини вақтида алмаштириб туришни унутманг.

Ёстиқ

Хизмат муддати: 2-3 йил

Ёстиқ ҳам бактерия ва микроблар ўчоғи ҳисобланади. Яна унга каналар жойлашиб олади. Тўғри, уларнинг ўзи одамга хавф туғдирмаслиги мумкин. Лекин ҳаётий фаолияти давомида ҳосил бўлган маҳсулотлар — жуда зарар. Бунинг оқибатида бронхиал астма ва аллергия келиб чиқиши ҳеч гап эмас.

Шиппак

Хизмат муддати: 6 ой

Уйда синтетик материаллардан тайёрланган шиппакда юришга одатланган бўлсангиз, унутманг, уларни вақтида янгисига алмаштириб туриш зарур. Бундай пойабзал замбуруғли касалликларни осон юқтиради.

Тароқ

Хизмат муддати: 1 йил

Сочингиз ипакдек майин бўлиши, бош териси қичимаслиги учун шунчаки мос шампунни танлаш кифоя эмас. Шунингдек, тароқ ҳолатини ҳам назорат қилиш керак: уларни ҳафтасига камида бир марта яхшилаб ювиш ва ҳар йили янгисига алмаштириш зарур. Бунинг иккита сабаби бор: биринчидан, тароққа бактериялар жойлашиб олиб, кўпаяди. Иккинчидан, аксессуар тишлари вақт ўтиши билан ўтмаслашади ва бош терисини жароҳатлайди, ачишиш ва қичишни келтириб чиқаради.

Атир

Хизмат муддати: 1 — 3 йил

Албатта, яроқлилик муддати ўтган хушбўй суюқлик саломатлигимизга тикланмас зарар етказиши амримаҳол. Бироқ хусусияти ўзгариши аниқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг