Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна Андижон вилояти ҳокимининг ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқаляпти

Яна Андижон вилояти ҳокимининг ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқаляпти

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан амалдаги лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу хабарларни «асосга эга эмаслигини» айтиб, бу борада ҳеч бир йиғилиш ёки расмий ҳужжатда сўз юритилмаганини билдирди.

Қўшимча қилинишича, айни дақиқаларда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича иш юритмоқда. Барча режалар кун тартиби бўйича давом этяпти.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳратбек Абдураҳмонов 2013 йилдан - ҳозирги вақтга қадар Андижон вилояти ҳокими, Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳамда халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати ҳисобланади.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Абдураҳмоновнинг вазифасидан олингани ҳақидаги хабарлар тез-тез пайдо бўлмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг