Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент: Ягона тўғри йўл – халқимиз манфаатини кўзлаб иш олиб боряпмиз

Президент: Ягона тўғри йўл – халқимиз манфаатини кўзлаб иш олиб боряпмиз

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни тақдирлаш маросимида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари нутқи давомида турли масалаларга тўхталиб ўтди.

«Биз таҳликали замонда яшаяпмиз. Бундай вазиятда биз ўзимизнинг манфаатимизни ўйлаб, ўзимиз учун ҳаракат қиляпмиз. Якка-ягона тўғри йўлимиз — халқимизнинг манфаатини кўзлаб иш олиб боряпмиз. Бизга ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари шунингдек тақдирланаётган ҳамюртларимизни байрам ва мукофот билан табриклади.

«Турли соҳа ва тармоқларда ибрат ва намуна бўлиб меҳнат қилаётган бир гуруҳ юртдошларимиз юксак мукофотлар билан тақдирландилар. Анъанага мувофиқ, бугун сизга мана шу фахрли унвон, орден ва медалларни топшириш учун йиғилдик. Давлатимизнинг олий мукофотларини сиз азизларга – ўз эгаларига топшириш мен учун ҳақиқатан ҳам катта шарафдир», — деди Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг