Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хатирчида 4,2 балли зилзила қайд этилди

Хатирчида 4,2 балли зилзила қайд этилди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар бермоқда.

10 километр чуқурликда қайд этилган зилзиланинг магнитудаси 4,2 баллни ташкил этган.

Қайд этилишича, Навбаҳор туманида зилзиланинг сезилиш кучи 3-4 баллга етган бўлса, Навоий шаҳри 2 балл, Нарпай, Каттақўрғон, Нурота, Пахтачи, Кармана ва Қўшработ туманларида 2 баллни ташкил этган.

Аввалроқ Сурхондарёда кетма-кет 5 марта зилзила қайд этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг