Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Устама тўланадиган айрим сертификатлар бекор қилингани юзасидан тушунтириш берилди

Устама тўланадиган айрим сертификатлар бекор қилингани юзасидан тушунтириш берилди

Бир муддат аввал 2023-2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқлангани ҳақида хабар қилинган эди.

Мазкур хабарда айрим халқаро сертификатлар маошига устама бериладиган сертификатлар рўйхатидан чиқарилгани айтилади.

Жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қўшма қарори билан 13 та номдаги халқаро сертификатлар ушбу рўйхатдан чиқарилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги рўйхатдан чиқарилган сернтификатлар бўйича расмий изоҳ берди. Унга кўра,ваколатли ташкилотлар ҳолатни ўрганиб, мазкур сертификатларни беришда онлайн назорат тўғри йўлга қўйилмаган, яъни бир шахс ўрнига бошқаси кириб топшириб чиқиш ҳолатлари мавжуд бўлган.

Сертификатларнинг ҳаққонийлигини текширилганда тест топширувчининг шахсини аниқлаш имконияти мавжуд эмас. Айрим сертификатларни бериш учун ўтказиладиган тест синовларида эса  ахборот хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб берилмайди.

«Шундай бўлса-да, рўйхатдан чиқарилган сертификат эгаларининг 1-августга қадар олган сертификатлари учун сертификат якунига етиш муддатига қадар устама тўловлари тўлаб борилиши белгиланди», – дейилади вазирлик хабарида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг