Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Умра» зиёратини ташкил қилишга рухсат олган турфирмалар рўйхати эълон қилинди

«Умра» зиёратини ташкил қилишга рухсат олган турфирмалар рўйхати эълон қилинди

«Умра» тадбирини амалга ошириш учун рухсат берилган ташкилотларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинди.

Мазкур рўйхатга жорий йил 1 ноябрдан кучга кирган «Умра» тадбирини ташкил этиш бўйича янги талабларга жавоб берадиган туроператорлар киритилган. Яъни улар «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини кўрсатиш учун 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармаси учун очилган тегишли банк реквизитига захира қилиб қўйган.

Шунингдек, мазкур хизматларни кўрсатиш учун қўшимча равишда диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Диншунослик», «Исломшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослиги», «Зиёрат туризми» ва «Ислом ҳуқуқи» таълим йўналишлари (мутахассисликлар) битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни тегишли тартибда тақдим қилганлар.

Умра тадбирини амалга ошириш учун рухсат берилган (лицензияга эга) туроператорлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг