Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Истанбулга учган рейсда ўзбекистонлик юрак хуружидан вафот этди

Тошкентдан Истанбулга учган рейсда ўзбекистонлик юрак хуружидан вафот этди

Жорий йилнинг 11 январ куни Ўзбекистон ҳаво йўлларининг  Тошкент-Истанбул йўналишидаги HY271 рақамли авиапарвози Анқара шаҳрига фавқулодда қўнишни амалга оширган эди. 

Маълум қилинишича, мазкур авиарейсда 1946 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Х.Т. ҳам бўлиб, у сурункали кассаллигига шифо топиш илинжида Истанбулга кетаётган бўлган. Бироқ авиапарвоз чоғида беморнинг соғлиги ёмонлашиб, юрак хуружи бошланган. Экипаж ҳамда йўловчилар ҳамроҳлигида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда юрак пульсининг тўхташи кузатилгач, тиббий кўникмага эга бўлган кишилар томонидан юрак массажи қилинган.

Бироқ муолажа ва саъй-ҳаракатларга қарамасдан фуқаро ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонаси томонидан ватандошга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган ва марҳум жасади бугун, 12 январ куни Ўзбекистонга жўнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг