Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги йўловчи автобуслар таркиби 200 та электробус билан янгиланади

Тошкентдаги йўловчи автобуслар таркиби 200 та электробус билан янгиланади

2024-2030 йилларда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобуслари ҳаракати таркибига қўшимча 1 200 дона электробус харид қилиш ва автобусларни табиий газ ёқилғисига ўтказиш кўзда тутилган. Бу ҳақда ЎзА маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, жумладан, 2024 йилда ҳаракат таркибини 200 дона электробус билан янгилаш орқали зарарли моддалар миқдорини йиллик 4,6 минг тоннагача камайишига эришиш режалаштирилган.

Маълумот учун корхонанинг автобус саройи филиалларида 2 минг 17 дона ҳаракат таркиби мавжуд бўлиб, шундан 672 донаси дизел ёқилғисида (33 фоиз), 1 минг 20 донаси табиий газ ёқилғисида (50 фоиз), 324 донаси электр энергиясида (17 фоиз) ҳаракатланади.

2022-2023 йилларда сотиб олинган автобусларнинг 58,7 фоизи сиқилган табиий газда, 21,4 фоизи электр энергиясида ҳаракатланади.

Натижада, ҳаракат таркибининг ўзидан чиқадиган зарарли моддалар миқдори 2022 йилда 5,1 минг тоннани, 2023 йилда 4,8 минг тоннани ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг