Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги учта ОТМ бирлаштирилиб, унга ректор тайинланди

Тошкентдаги учта ОТМ бирлаштирилиб, унга ректор тайинланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети (халқ тилида «Нархоз») матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Президентнинг тегишли қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Фискал институти битта олий таълим муассасасига айлантирилди.

Мазкур ОТМга эса ректор этиб Тешабаев Тўлқин Закирович тайинланган.

Маълумот учун, Тўлқин Тешабаев шу кунга қадар Тошкент молия институти ректори вазифасида ишлаб келган.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг собиқ ректори Конгратбай Шарипов эса олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтининг Тошкент давлат иқтисодиёт университети таркибига факультет сифатида қўшиб юборилиши ҳамда университет ва Тошкент молия институти шаҳар марказидан чеккароққа – Сергели туманига кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг