Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги Чорсу ва Эски жува бозорлари реконструкция қилинади

Тошкентдаги Чорсу ва Эски жува бозорлари реконструкция қилинади

2023-2024 йилларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 20,7 км узунликдаги “туризм ҳалқаси” лойиҳаси барпо этилади.

Бу ҳақда жорий йил 7 июнь куни имзоланган Президентнинг ПҚ-182 сон қарорида гап боради.

Қарор билан Ҳукуматга бир ой муддатда пойтахтдаги Чорсу ва Эски жува деҳқон бозорлари ҳудудини тартибга келтириш ва туристик жозибадорлигини оширишга қаратилган қарорни қабул қилиши лозим.

Ҳукумат ҳужжатида бозор ҳудудидаги тартибсиз қурилмалар ўрнига лойиҳа асосида  замонавий савдо расталарини жойлаштириш, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этиш ҳамда пиёдалар йўлакларини қуриш ва ирригация тармоқарини янгилаш кабилар эътиборга олинади.

Шунингдек, бозор ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлар миллий архитектура ишланмаларини акс эттирган лойиҳалар асосида реконструкция қилинади ва қўшимча янги савдо расталари қурилади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги дамда Маданият ва туризм вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Ўзбекистон давлат цирки биносини ҳам реконструкция қилади.

Маълумот учун, “Туризм ҳалқаси”ни ташкил этиш харажатлари учун республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 3 йил муддатга 100 миллиард сўм миқдорида бюджет ссудаси ажратилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг