Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир оиланинг уч аъзоси вафот этди. Яна икки нафари ҳушсиз топилган

Тошкентда бир оиланинг уч аъзоси вафот этди. Яна икки нафари ҳушсиз топилган

Жорий йилнинг 16 январ куни тахминан соат 17:00 ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, туманнинг 1-Тонг кўчасида яшовчи оиланинг 5 нафар аъзоси ҳушсиз ҳолда ўз яшаш хонадонида топилганлиги ҳолати юзасидан хабар келиб тушган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг xabar.uz’га маълум қилишича, воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи чиққан ва жой ҳамда ҳушсиз таналар кўздан кечирилган вақтда фуқаролар – 38 ёшли М.Н. (аёл) ва 4 ёшли С.С. (аёл) лар вафот этганлиги маълум бўлган.  

Шунингдек, РШТЁИМнинг токсикология бўлимига оғир аҳволда олиб борилган 40 ёшли З.А. (эркак) ҳам кўрсатилган тез-тиббий ёрдамга қарамасдан 17 январ куни вафот этган.

Бундан ташқари фуқаролар 2011 йилда туғилган М.С. (аёл) ҳамда 2023 йилда туғилган Ф.С. (аёл) лар ҳушсиз холатда топилиб, РШТЁИМнинг Токсикология жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Ҳодиса жойидан турли хил гиёҳ ва дори воситалари, хонадонда истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг барчаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг