Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўққиз вилоятнинг «замҳоким»и ҳайфсан олди

Тўққиз вилоятнинг «замҳоким»и ҳайфсан олди

«Янги Ўзбекистон» массивларида уй-жой қурилиши муҳокамасига оид бошланган йиғилишда Президент Мирзиёев қатор ҳудудларни бу борада сусткашликка йўл қўяётгани учун танқид қилди.

Жумладан, бу борадаги ишлар Андижон ва Хоразмда яхши кетаётгани таъкидланиб, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарёдаги массивларда ҳокимларнинг эътиборсизлиги оқибатида бирорта уй фойдаланишга топширилмагани айтилди.

«Янги Ўзбекистон» массивлари бўйича Фарғонада 80 та, Самарқандда 36 та, Тошкент вилоятида 15 та, Наманганда 14 та уйни фойдаланишга топшириш чўзилиб кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари, Марказий банкнинг вилоят бўлинмалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинди ва вазиятни ўзгартириш учун бир ой муҳлат берилди.

Умуман, 2023 йилда янги уй-жой қуриш ҳажмини 1,5 бараварга ошириб, 90 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Маълумот учун, 31 та «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш дастури 2022 йилда бошланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг