Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Санитария меъёрларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди

Санитария меъёрларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди

15 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, санитария меъёрларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Бундан буён санитария меъёрларини бузган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда, мансабдор шахслар эса 10 бараваридан 20 бараваригача жарима солинади. Бунгача айни турдаги ҳуқуқбузарлик учун фуқаролар 1 баробардан 3 баробаргача, мансабдорлар эса 5 баробардан 10 баробаргача жарима тўлашарди.

Бироқ жарималар қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, яъни 2024 йилнинг 15 февралидан бошлаб кучга киради. Унгача айни пайтда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жарималар амал қилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалдаги юздан ортиқ санитария қоида ва нормалар асосида аниқланган қоидабузарликлар учун юридик ва жисмоний шахслар маъмурий жавобгарликка тортилишлари мумкин. Жарима қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

  • санитария тўғрисидаги қонунчилик ва ветеринария қоидалари бузилганда;
  • ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланилганда;
  • ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланганда карантин қоидалари, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг хавфсизлиги нормалари бузилганда.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари – давлат идора ва ташкилотлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши шарт бўлган аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги талабларни белгилайдиган ҳужжатлардир. Шунингдек, маҳсулот ва хизматларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи учун фойдаланишида уларни хавфсизлигини таъминлайдиган мезонлар мажмуи хисобланади. Улар, Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланади ва Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Аҳолининг Санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонуннинг 39-моддасига асосан, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг