Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда Миллий гвардия ходими ва адвокат пора билан қўлга тушди

Самарқандда Миллий гвардия ходими ва адвокат пора билан қўлга тушди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида 1990 йилда туғилган Оқдарё туманида яшовчи, Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси Иштихон тумани қўриқлаш бўлими ходими Ф.О. мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб фуқародан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, бошқарма томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир давомида, адвокат Ш.А. маҳаллий фуқарога суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилишини бекор қилиш мақсадида ўзининг мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, бунинг учун фуқародан 600 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг