Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда шифохона зинаси остига чақалоқ ташлаб кетилди

Қашқадарёда шифохона зинаси остига чақалоқ ташлаб кетилди

Жорий йил 21 март куни Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология бўлими биносининг иккинчи қаватга кўтарилиш зинасининг тагига номаълум шахс томонидан чақалоқ ташлаб кетилган.

Ўша заҳотиёқ Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига хабар берилган ва ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.

Чақалоқ тиббий кўрикдан ўтказилганда туғилганига йигирма кун бўлгани, умумий аҳволи қониқарли, танасида тан жароҳати белгилари аниқланмаган.

«Ҳозирги кунда чақалоқ Китоб туманида жойлашган вилоят болалар уйига жойлаштирилган, соғлом.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади расмий хабарда.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг