Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда ҳайдовчиларни «тўппонча» билан қўрқитган шахс 5 сутка олди

Қашқадарёда ҳайдовчиларни «тўппонча» билан қўрқитган шахс 5 сутка олди

Қашқадарёда йўл бермаган ҳайдовчиларни қурол билан қўрқитиб қўймоқчи бўлган йигит 5 суткага қамалди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 май куни Шаҳрисабз тумани «Келди Ҳаёт» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро кундузи ўзининг автомобилида йўнинг қатнов қисмида «илон изи» бўлиб ҳаракатланиб, унга йўл бермаган ҳайдовчиларни олдидаги ўйинчоқ тўппонча билан қўрқитган.

Ўйинчоқ қурол билан ҳайдовчиларни қўрқитган фуқаро Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 3-қисми, 128-моддаси 3-қисми, 183-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат Шаҳрисабз судида кўриб чиқилиб, айбланувчига нисбатан 5 суткалик маъмурий жазо тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг