Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамоқдан чиққан фуқароларни ишга олган ташкилотларга давлат субсидия ажратади

Қамоқдан чиққан фуқароларни ишга олган ташкилотларга давлат субсидия ажратади

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 октябридан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия берилади. Бу бўйича ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, иш берувчи ташкилотлар ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия олиши белгиланган.

Шунингдек, бу қарор бир қатор ташкилотлар учун мустасно экани ҳам айтиб ўтилган.

Жумладан:

– бюджет ташкилотлари,

– давлат корхоналари,

– устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга субсидия ажратилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг