Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пул эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Пул эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Самарқандда Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Т. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, уни Туркия ва Мексика давлатлари орқали АҚШга юбориш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 16 000 АҚШ долларидан 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг