Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтнинг иккита туманида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг иккита туманида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фото: «Veolia Energy Tashkent»

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманлари айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ хабар берган.

Компания пойтахтда иситиш тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари давом эттирилиши, шунингдек, янги шикастланишлар аниқлангани сабабли 11 ноябр куни қатор манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилишини билдирган. 

Иссиқлик таъминоти тўхтатиладиган ҳудудлар:

Юнусобод тумани: 4, 7, 8 ва 9-мавзелар, Эргашев кўчаси (1, 2, 3, 4-уйлар), Гидрометеорология маркази, Мудофаачилар кўчаси (55, 72-уйлар), Ниёзбек йўли 6, Ц-2 (қисман), Осиё кўчаси.

Мирзо Улуғбек тумани: М-1 (21, 23, 24-уйлар), Ҳамид Олимжон майдони (1, 2, 3, 4, 5, 7-уйлар), Мустақиллик кўчаси (22, 42-уйлар).

«Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти авариявий таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг (тахминан 11 ноябр ярим тунгача) тикланади», дейилади расмий хабарда.

Компаниянинг қўшимча қилишича, 11 ноябр соат 16:00 ҳолатига кўра:

  • 1 852 та ижтимоий обектдан 1 778 тасида иссиқлик таъминоти ишга туширилди, бу умумий биноларнинг 96 фоизини ташкил этади;
  • 8 900 та бинодан 8 615 та турар-жой биноларида иссиқлик таъминоти йўлга қўйилди, бу умумий биноларнинг 97 фоизини ташкил этади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг