Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Педофилларни кимёвий бичиш масаласи бўйича петиция эълон қилинди

Педофилларни кимёвий бичиш масаласи бўйича петиция эълон қилинди

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига педофилларни кимёвий бичиш масаласидаги мурожаат жойланди. Энди мазкур мурожаат 90 кун ичида камида 10 мингта овоз йиғса, бу масала кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Олий Мажлис палаталари томонидан регламентлари асосида тартибга солинади.

Мурожаатда сўнгги кунларда жамоатчилик орасида кенг муҳокама бўлаётган Хоразмдаги меҳрибонлик уйи билан содир бўлган воқеа эсланади ва бу турдаги жиноятлар учун умрбод қамоқ ёки кимёвий бичиш усули тарзидаги жазо чораларини таклиф қилади.

«Қизларни мажбурлаб зўрлаш ёки фоҳишаликка мажбурланиши бутун умрлик кучайтирилган тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ёки жинсий алоқа қилган эркакни кастрация қилиш бўйича жазоларни тайинлашни таклиф этаман. Буни қонунчиликка киритиш зарур», – дейди петиция муаллифи.

Петицияга овоз бериш ушбу ҳаволада.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг