Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари сезиларли ошди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари сезиларли ошди

Апрелда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари сезиларли ошди. Бу ҳақда Spot Марказий банк маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, мамлакат захиралари 918 млн долларга ошиб, 35,1 млрд долларни ташкил этди.

Хорижий валютадаги активлар миқдори 8,02 млрд долларни ташкил этиб, бир ойда 238,6 млн долларга пасайди.

Ўзбекистон Марказий банкининг бошқа мамлакатлар марказий банклари ҳамда ХВЖдаги депозитлари ҳажми ҳам сезиларли – 416,4 млн долларгача ошди.

Бундан ташқари, бошқа хорижий молия институтларининг ҳисобварақларидаги маблағлар миқдори 316,1 млн долларга пасайиб, 7,6 млрд долларни қайд этди.

Мамлакат олтин захиралари сезиларли даражада ошиб, май ойи бошида 25,37 млрд долларни ташкил этди. Унинг қиймати жаҳондаги рекорд даражадаги нархлар фонида 1,16 млрд долларга ошди.

Шунингдек, захирадаги олтиннинг физик ҳажми бир ой олдинги даражада қолди — 11,5 млн трой унция (356,45 тонна).

Апрел ойида олтиннинг нархи 2 207 доллардан 2 314,8 долларгача кўтарилиб, бунинг натижасида орадаги фарқ 1,2 млрд долларга етган.

Шу билан бирга Ўзбекистон март ойида олтин сотиш бўйича етакчиликни ҳам сақлаб қолди: хорижга 11 тонна олтин сотилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг