Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ойнинг бир куни «Театр куни» деб эълон қилиниши мумкин

Ўзбекистонда ойнинг бир куни «Театр куни» деб эълон қилиниши мумкин

Президент иштирокида ўтаётган видеоселектор йиғилишида идора ва муассасаларда ойнинг бир кунини «Театр куни» деб эълон қилиш таклиф этилди. Ходимларнинг театрларга боришини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

«Агар ҳозир «Қани, охирги бир ойда қайси театрга бордингиз, қандай янги китоб ўқидингиз?», деб сўрасам, ўйлайманки, аксарият раҳбарлар хижолат бўлиб қолиши мумкин.

Ҳолбуки, раҳбар-етакчилар ижтимоий дунёқараш, маданий савия бўйича бошқаларга ўрнак бўлишлари керак»,– дейди Президент.

Йиғилишда, шунингдек, маданият вазирлигига Театр санъатини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш топширилди.

Дастурда тарихий ва замонавий мавзулар бўйича энг яхши пьеса учун ижодий буюртма бериш, драматургларга 50 миллион сўмдан қалам ҳақи тўлаш, ижодий ва ёрдамчи ходимларнинг ривожланган давлатлар театрларида маҳорат оширишини йўлга қўйиш ҳамда ёш режиссёрларни қўллаб-қувватлаш учун Маннон Уйғур номидаги мукофотни таъсис этиш назарда тутилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг