Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга Мурғоб циклони кириб келмоқда

Ўзбекистонга Мурғоб циклони кириб келмоқда

Эртага, 13 апрел куни марказида атмосфера босими 1006 гПа гача бўлган циклон куннинг биринчи ярмида Ўзбекистонга кучли жалалар билан кириб келади.

Бу ҳақда гидрометеоролог мутахассис Эркин Абдулаҳатов маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, юқоридаги картадаги сариқ рангли ҳудудларда кучли жалалар бўлиши кутиляпти.

«Метеожурнал»га кўра, 13 апрель куни Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари билан чегарадош Туркманистоннинг Лебап вилояти баъзи ҳудудларида ойлик нормадаги ёғин (жала ва дўл) ёғиб қўйиши мумкин. 

Ўзгидромет эса шу куни Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли ёғингарчиликлар бўлишини прогноз қилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг