Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда муҳим ахборот инфратузилмалари ягона реестри юритилади – лойиҳа

Ўзбекистонда муҳим ахборот инфратузилмалари ягона реестри юритилади – лойиҳа

Давлат хавфсизлик хизматининг ахборотлаштириш тизимларини муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектлари сифатида аниқлаш, МАИ объектларини тоифалаш, тоифасини қайта кўриб чиқиш, шунингдек МАИ объектларини Ўзбекистон МАИ объектларининг вақтинчалик ягона реестрига киритиш тартибини белгиловчи Низомни тасдиқлашга доир ҳужжати лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистонда киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи – Давлат хавфсизлик хизмати, унинг ишчи органи Киберхавфсизлик маркази мазкур реестрни шакллантиради ва жавобгар бўлади.

Ҳужжат лойиҳасида белгиланишича, МАИ тоифасига кирадиган Ўзбекистон Республикаси давлат ва нодавлат мулки бўлган ва янгидан ташкил этиладиган объектлар (идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар) реестрга киритилади.

МАИ объектларини тоифалаштириш уларда юз бериши мумкин бўлган турли киберхавфсизлик ҳодисалари натижасида жамоат ва давлат хавфсизлигининг ҳаётий вазифалари, мудофаа қобилияти, иқтисодий барқарорлик ишдан чиқишига, экология ва атроф муҳит хавфсизлиги, қонун устуворлиги бузилишига ёки аҳоли ҳаётий фаолиятининг хавфсизлиги пасайишига, шунингдек инсон ҳаёти ва соғлигига зарар етишига олиб келувчи кибертаҳдидлардан ҳимояланганлик даражасини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Жумладан, МАИ объектларига – давлат бошқаруви ва давлат хизматлари кўрсатиш, мудофаа, давлат хавфсизлигини, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ёқилғи-энергетика мажмуи (атом энергетикаси), кимё, нефть-кимё тармоқлари, металлургия, сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, банк-молия тизими, транспорт, ахборот-коммуникация технологиялари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, стратегик аҳамиятга эга бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида, ишлаб чиқариш соҳасида, шунингдек, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ва ижтимоий соҳада қўлланиладиган ахборотлаштириш тизимлари киртилиши мумкин.

Маълумот учун, ахборотлаштириш тизими бу – юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит яратишнинг ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий жараёнларни таъминловчи воситалар ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг