Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда биринчи бор давлат – хусусий шериклик асосида ГЭСлар қурилади

Ўзбекистонда биринчи бор давлат – хусусий шериклик асосида ГЭСлар қурилади

Ўзбекистонда биринчи бор давлат – хусусий шериклик асосида умумий қуввати 46,6 МВт, йиллик ўртача ишлаб чиқариши 179 миллион кВт/соат ва умумий қиймати 106,9 миллион доллар бўлган 5 та – «Қизилдарё», «Сувлисой», «Дукентсой», «Қамчиқ» ва «Қуйи Кўксув» ГЭС лойиҳалари ягона лот сифатида инвестор (хусусий шерик) жалб қилиш мақсадида малака сўрови тендерига (РФҚ) қўйилиши маълум қилинди.

Президентнинг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли тегишли Фармони билан «Ўзбекгидроенерго» АЖ буюртмачи сифатида ташаббусни ўз зиммасига олади.

ДХШ асосида қурилиши режалаштирилган ГЭСларга Жаҳон банки томонидан «Институционал салоҳиятни ошириш» грант маблағлари ҳисобидан юқори малакага эга хорижий маслаҳатчилар йўлланди.

Хусусан, «Synergy Infrastructure and Financial Advisory Services Inc» молиявий маслаҳатчи, «Dolsar Engineering» texnik maslahatchi ва «UNICASE» юридик маслаҳатчи сифатида тендер асосида танлаб олинди ҳамда ушбу компаниялар билан шартномалар имзоланди.

Мазкур компаниялар лойиҳа ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича иш олиб боради.

Тендер савдолари жорий йил август ойида лотга чиқарилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг