Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон халқ бахшиси вафот этди

Ўзбекистон халқ бахшиси вафот этди

Хоразм бахшичилик санъати устунларидан бири, «Ўзбекистон Халқ бахшиси» унвони ҳамда «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Қаландар бахши (Рўзимбой Норматов) кеча, 29 феврал куни 73 ёшида вафот этди.

У 1951 йил 15 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. У 1990 йил Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.

2001 йилда бахшичилик соҳасидаги меҳнатлари учун «Ўзбекистон халқ бахшиси» унвони билан тақдирланган.

Қаландар бахши халқ ижодиётининг анъанавий халқ термалари, достонлари, халфа қўшиқлари ва масхарабозлик йўналишларини ўз ичига қамраб олган «Авазхон» фольклор этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари сифатида кўп йиллар фаолият юритган. Қаландар бахши қадимий достонлардан «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», «Тоҳир ва Зуҳра», «Ошиқ Маҳмуд», «Саёдхон ва Ҳамро», «Гўрўғли» достонлари туркумига кирувчи «Бозиргон», «Авазхон», «Хирмондали» каби қатор достонларини куйлаш билан биргаликда, бизгача фақат мазмунлари орқалигина етиб келган қадимий «Юсуф - Аҳмад» достонининг қайта тикланиб ижро этилишига ҳам муносиб ҳисса қўшган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг