Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон томони Венгрия билан ҳаво қатновига доир битимни тасдиқлади

Ўзбекистон томони Венгрия билан ҳаво қатновига доир битимни тасдиқлади

Жорий йил 19 март куни Президент «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Венгрия Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Битим 2023 йил 19 август куни Будапешт шаҳрида имзоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг