Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган йилги ЙТҲларнинг 200 дан ортиғи болалар ўлими билан тугаган

Ўтган йилги ЙТҲларнинг 200 дан ортиғи болалар ўлими билан тугаган

2023 йилда 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 9 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Бу ҳақда 28 феврал куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида ўқиб эшиттирилган ИИВнинг ҳисобот-ахборотида маълум қилинди.

Энг ачинарлиси, 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳалок бўлган.

Шунингдек, Сенат мажлисида автомобил йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги сабабли, ўтган йили жами 16 млн дан ортиқ қоидабузарлик қайд этилгани, жумладан 13 млн дан кўп қўпол қоидабузарлик, 42 мингга яқин  транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 300 мингдан ортиқ  пиёдалар қоидабузарлиги содир этилгани айтиб ўтилди.

Бундан ташқари Сенатга аҳолидан келаётган ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатларнинг аксарияти ходимларнинг, айниқса, йўл-патрул хизмати ходимларининг тарбиясиз ҳаракатлари, йўл ҳаракати қатнашчилари билан қўпол муомаласи устидан эътироз эканлиги маълум қилинди.

Шу боис Қўмита йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича аҳолини норозилигига сабаб бўлаётган омиллар, хусусан автомобил йўлларида ўрнатилаётган радарлар ҳолати, уларни ўрнатиш меъёрлари, қонун ва қонуности ҳужжатлардаги тафовутларни батафсил ўрганишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг