Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукусга учган самолёт қалин туман сабабли қўшни аэропортга йўналтирилди

Нукусга учган самолёт қалин туман сабабли қўшни аэропортга йўналтирилди

«Humo Air» авиакомпаниясининг HJ-021 «Тошкент-Нукус» йўналишида учган Airbus-320-233 самолёти Нукусда қалин туман туфайли (кўриш масофаси 200 метргача чекланган) Нукус халқаро аэропортига қўна олмади ва қўшни аэропортга йўналтирилди.

Эслатиб ўтамиз, «Humo Air» жорий йилнинг 15 декабридан Тошкентдан вилоятларга мунтазам қатновларни амалга ошира бошлаган эди. Дастлабки рейс ҳам ўша куни маҳаллий вақт билан соат 06:41 да Тошкент - Нукус йўналиши бўйича амалга оширилган.

Авиакомпания ички йўналишларга чипталар нархи 99 минг сўмдан бошланишини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг